Ўзбекистонликлар 6 ойда банкоматлар орқали 90 трлн сўм пулни нақдлаштирган
2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида банк карталарига 468 трлн cўм маблағлар кирим қилинган бўлиб, бу 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ошган. Бу ҳақда Марказий банк тақдим этган шарҳда айтилади.
Шунингдек, ушбу даврда банк карталаридаги 107 трлн сўм пул маблағлари нақдлаштириб олинган. Нақдлаштирилган маблағларнинг 90 трлн сўми банкоматлар орқали ечиб олинган.
Банк карталарга келиб тушган маблағларнинг йилнинг биринчи чорагида нақдлаштириб олиниши улуши йилдан йилга камайиб бормоқда. Хусусан, жорий йилда банк карталаридаги 23 фоиз маблағлар ечиб олинган бўлса, бу кўрсаткич 2023 йилда 24 фоизни ва 2022 йилда 28 фоизни ташкил қилган.
Улашиш:
Шарҳлар