Оренбург аҳолиси тўғонда яна бир ўпирилиш юз бергани ҳақида хабар бермоқда

Орскда, бу сафар Никель қўрғонида тўғон ўпирилиши юз берган. Одамлар зудлик билан эвакуация қилинган, уларнинг уйлари сув остида қолган. Маҳаллий аҳоли тўғон учта жойидан ўпирилгани ҳақида хабар беради.

Сўнгги маълумотларга кўра, 4,4 мингдан ортиқ уй сув остида қолган. 1100 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган, улардан 331 нафари болалар. Кун бўйи лоқайд бўлмаган аҳоли ҳайвонларни қутқариш ва одамларга ёрдам бериш учун қайиқлардан фойдаланишган.

Аввалроқ Оренбург мэри Сергей Салмин фавқулодда мурожаатида хавфли ҳудудда яшовчи барча аҳолини уйларини тарк этишга чақирган эди. У тунда вазият оғирлашиши, маҳаллий аҳолини олиб чиқиш полиция иштирокида мажбуран амалга оширилиши ҳақида огоҳлантирган.

Шунингдек, тезкор штабнинг хабар беришича, аввалроқ февраль-март ойларида Ириклинский сув омборидан сув чиқариш орқали сув тошқинининг олди олинган ва бу Гидрометеорология маркази прогнозлари асосида амалга оширилган. Бу йил, уларнинг сўзларига кўра, Гидрометеорология марказидан ҳеч қандай огоҳлантириш бўлмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.