Beautify лойиҳаси Ўзбекистонни “Entrepreneurship World Cup 2022” танловида тақдим этади

Источник: IT Park

24 сентябрь куни Demo Day AloqaTech Lab доирасида AloqaTech Lab инкубация ва акселерация дастури иштирокчилари ўртасида Entrepreneurship World Cup 2022 (Тадбиркорлик бўйича Жаҳон кубоги-2022) танловининг миллий босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда IT Park хабар беради.

Entrepreneurship World Cup — бу бутун дунё бўйлаб 1 миллион долларлик совринга эга тадбиркорлик чемпионати бўлиб, у Global Entrepreneurship Network ва Monsha’at бошчилигидаги ташаббус бўлиб, қатор миллий ва халқаро ҳамкорлар кўмагида ўтказилади.

EWC Uzbekistan миллий финали IT Park Uzbekistan томонидан AloqaBank ва Aloqaventures билан ҳамкорликда ташкил этилди.  2019 йилда старт олгандан буён танлов 200 мамлакатдан 400 000 дан ортиқ аризаларни қабул қилди, шу вақт ичида финалда ғолиб бўлганлар 3 миллион доллардан ортиқ пул мукофотлари ва 256 миллион доллар бонусларга эга бўлишди.  Эслатиб ўтамиз, мусобақа IT Park ҳамкорлигида Ўзбекистонда 2020 йилдан буён танлов ўтказиб келинади.

Бу йил танловда 42 та лойиҳа иштирок этди, улардан 12 таси миллий финал босқичига саралаб олинди. Ҳар бир лойиҳа глобал ташкилотчилардан бепул виртуал ўқув хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди ва уларга ўз бизнесини янги босқичга олиб чиқишга ёрдам бериш учун 25 000 АҚШ долларигача бўлган  имтиёзлари тақдим этилди.

Танлов ҳакамлари:

  • Абдулазал Тошхўжаев – UzVC венчур фондининг инвестицион директори;
  • Фаррух Максумов, IT Park Uzbekistan стартап экотизимларини ривожлантириш департаменти раҳбари;
  • Илҳом Идиев – Semurg Ventures венчур фондининг инвестицион директори;
  • Олимжон Умаров – AloqaBank бошқарув раиси маслаҳатчиси;
  • Сухроб Ғайбуллоев – Aventures Venture Fund директори.

Миллий финал якунларига кўра, Ўзбекистон номидан Beautify.uz лойиҳаси ғолиб деб топилди. Стартап AloqaVentures компаниясидан 50 000 АҚШ доллари миқдорида сармоя тўплади ва жаҳоннинг 200 мамлакатидан келган бошқа иштирокчилар билан рақобатлашадиган глобал танловнинг навбатдаги босқичига кирмоқда.

Beautify.uz — гўзаллик усталари ишининг суратлари тўпланган агрегатор сифатида ишлайдиган платформадан фойдаланган ҳолда тўланмайдиган иш вақтини қисқартириш орқали мутахассислар ишларининг интернетда кўринишига, янги мижозларни жалб қилишга ва кўпроқ даромад олишга ёрдам берувчи стартап.

Танловнинг халқаро босқичи 2023 йилнинг март ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади ва у ерда Beautify.uz ўз лойиҳасини тақдим этади ҳамда 1 миллион долларлик мукофот жамғармаси учун кураш олиб бориш имкониятига эга бўлади. мусобақада муваффақият қозонган 100 нафар финал босқичи иштирокчилари 100 000 доллар мукофотга эга бўлади ва AWS, Freshworks, Oracle, Hubspot, Stripe ва Segment каби хизмат кўрсатувчи компаниялардан ёрдам оладилар.

Шунингдек, финал босқичи иштирокчилари GEN Starters Club — бутун дунё бўйлаб иқтидорли асосчиларнинг таклифномаси асосида қабул қилинадиган клубга автоматик равишда кириш ҳуқуқига эга бўладилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.