Бекободда ҳалок бўлган ТЭТ ходимининг оиласига компенсация тўланмади, бироқ Давлат меҳнат инспекцияси вазиятни ҳал қилди

Фото: АО «Hududiy elektr tarmoqlari»

Бекободда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ташкилотнинг вафот этган ходими оиласига компенсация тўланишига эришилди, дея хабар беради Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг матбуот хизмати.

2023 йил 12 март куни Бекобод шаҳар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ энергия таъминоти ташкилоти ходими ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлганди. Ташкилот марҳумнинг оиласига 340 миллион сўм товон пули тўлаши керак эди, бироқ бу амалга оширилмади.

Давлат меҳнат инспекциясининг аралашуви марҳумнинг оиласи фойдасига моддий товон ундирилишига ёрдам берди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.