Беш нафар ўзбекистонлик Чимкентда меҳнат қуллигидан озод этилди
Чимкентда беш нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қуллигидан озод қилинди, деб ёзади “Медиазона”.
Ташқи миграция агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари паспортларидан маҳрум қилинган ва маошсиз ишлашга мажбурланган. Ушлаб турилган шахсларнинг иш жойига етиб келгач, Ташқи миграция агентлиги ходимлари Чимкент ИИБ ходимлари билан биргаликда уларнинг ҳужжатларини қайтаришга ёрдам берди, шунингдек, иш берувчидан тегишли иш ҳақини ундиришди.
Айни дамда Ўзбекистон фуқаролари ўз ватанига қайтган.
Мавзу бўйича кўринг:
Сотилган одамлар: «Қуруқ чой ва нонда ўтирган кунларимиз бўлди»
Улашиш:
Шарҳлар