Бугун Ўзбекистоннинг 8 нафар спортчиси Олимпия ўйинларида қатнашади
Бугун, 31 июль куни Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бешинчи кун доирасидан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон делегацияси 4 спорт турида 8 нафар атлет билан иштирок этади, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Хусусан, академик эшкак эшиш бўйича мусобақаларда Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев қатнашади. Мусобақалар Тошкент вақти билан 12:00 да бошланади.
Дзюдо бўйича мусобақаларда Ўзбекистон шарафини Давлат Бобонов (-90 кг) ва Гулноза Матниёзова (-70 кг), бокс бўйича эса Абдумалик Халоков (-57 кг) ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) ҳимоя қилади.
Камондон отиш мусобақаларида Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова қатнашади.
Улашиш:
Шарҳлар