Тошкентда бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

Фото: Соц. сети

Тошкентда бешта автомобиль — Lacetti, 3 та Cobalt ва Kinglong русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилади Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ахборот хизмати.

Воқеа Тошкентнинг Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида 14 март куни соат 19:40 ларда содир бўлган.

ЙТҲ натижасида 3 нафар ҳайдовчи тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.