«Би-би-си Рус хизмати» журналистлари Украинадаги урушда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сонини тасдиқлади

Могилы мигрантов на кладбище Подпись к фото, Кладбище наемников ЧВК "Вагнер" во Фряново, Подмосковье, май 2023 г.

Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан сўнг, Марказий Осиё давлатларидан меҳнат муҳожирлари Белгород вилояти ва Россия томонидан қўшиб олинган ҳудудларда хандақ қазиш, шунингдек, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун жалб этила бошланди. “Би-би-си Рус хизмати” журналистлари Қирғизистон фуқаролари урушга қандай жалб қилинаётгани ҳақида ҳикоя қилган, деб ёзади “Медуза” нашри.

Россияда бир миллионга яқин қирғизистонлик муҳожир яшайди, улар кўпинча қурилиш ва савдо соҳасида ишлайди. 2022 йилда Украинадаги урушда ҳалок бўлган маҳаллий аҳолининг жасадлари Қирғизистоннинг йирик шаҳарлари Бишкек ва Ўшга кела бошлади, улар профессионал ҳарбийлар сифатида Россия Мудофаа вазирлиги билан ҳамда ёлланма аскар сифатида “Вагнер” ХҲК билан шартнома имзолаган.

Москвада исмини ошкор этмаган қирғизистонлик адвокатнинг айтишича, Россияда турли жиноятларда айбланган Қирғизистон фуқароларини колонияларда ёллаш 2022 йил ёзида бошланган. У ўз мижозларидан даставвал маҳбуслардан амнистияни таклиф қилиб, урушга боришларини «қатъий сўрашганини», 28 сентябрдан бошлаб эса уларни «Вагнер” ХҲК га «ихтиёрий-мажбурий тартибда» ёза бошлашганини билган. Маҳбусларнинг қариндошлари улар ўқув лагерида тайёргарликдан ўтганини ва сентябрь охиридан кечиктирмай Донецк областининг Бахмут районига жўнатилганини айтишади.

2023 йил январь ойида Қирғизистон аҳолиси 2022 йил сентябрь-ноябрь ойларида Украинада яқинлари вафот этгани ҳақида илк хабарларни ола бошлади. Ёлланма аскарларнинг яқинлари узоқ вақтдан буён яқинлари вафот этгани ва дафн этилганидан бехабар эканликларини айтишган.

Қирғизистонлик бир аёл журналистларга бир неча ой давомида Калуга колониясида жазо ўтаётган эрининг қаердалигини била олмаганини ва алоқага чиқмай қолганини билдирган. Январь ойида эрининг амакиси аёлнинг эри 24 октябрь куни Бахмутда вафот этганини айтган. Исми ошкор этилмаган ёлланма аскар амакисини ўзининг қонуний вакили сифатида кўрсатган, шунинг учун “Вагнер” ХҲК аёлнинг эри ҳақидаги сўровларини эътиборсиз қолдирган. Январь ойи охирида унинг эрининг тахминий қабри Москва яқинидаги Фряново қишлоғидаги қабристондан топилган, бироқ аёл ҳалигача унинг ўша ерда дафн этилганига ишончи комил эмас.

Баъзида ҳалок бўлган ёлланма аскарларнинг оилалари ўлганларнинг жасадларини Россиядан ўз мамлакатларига олиб кетишга муваффақ бўлишади. Қирғизистонда биринчи марта ХҲК ёлланма аскарининг дафн маросими январь ойида, 2022 йил октябрь ойида Мордовия колониясида ёлланган 28 ёшли Аян Алишеровнинг жасади Москвадан Ўшга олиб келинганида ўтказилган. Эркакнинг ўлими ҳақида хабар берилгач, унинг онаси Москвадаги «Электрозаводская» метро бекати яқинидаги идорада “Вагнер” ХҲК компаниясидан 100 минг рубль нақд пул олган.

Қирғизистон расмийлари Украинадаги урушда ўз мамлакати фуқароларининг ўлимига изоҳ бермади. Май ойида Украинада Россия томонида жанг қилган 31 ёшли маҳаллий фуқаро Бишкекда 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ҳам мамлакат фуқароларининг Украина Қуролли кучлари томонидаги урушда иштироки бўйича жиноий ишни тергов қилмоқда.

Журналистлар “Вагнер” ХҲКнинг ёлланма аскарлари дафн этилган олдин номаълум бўлган олтита қабристонни топди, булар – Москва яқинидаги Фряново, Луганск ва Новосибирск яқинидаги,  Иркутск, Свердловск ва Самара областларидаги қабристонлар. “Би-би-си Рус хизмати” ва “Медиазона” волонтёрлар гуруҳи билан биргаликда у ерда дафн этилган 629 кишининг шахсини тасдиқлади. Жами ХҲК таркибида, Би-би-си маълумотларига кўра, камида 93 нафар Марказий Осиё давлатларининг фуқароси ҳалок бўлган, улардан: 19 нафари Қирғизистон, 34 нафари Ўзбекистон ва 40 нафари Тожикистон фуқароси.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.