Бир ҳафта давомидаги ҳаво сифати таҳлили ва унинг фуқаролар саломатлигига таъсири
Ўтган ҳафтада Тошкентдаги ҳаво сифати жиддий хавотирларни уйғотди. Ушбу давр мобайнида ифлосланиш меъёрлардан бир неча баравар ошиб кетиши кузатилди, ҳаводаги майда PM2.5 чанг ифлосланишнинг асосий манбаи бўлиб қолмоқда.
РМ2.5: Бу нима ва у қаердан келади?
PM2.5 ёки ўлчами 10 нм дан 2,5 микронгача бўлган заррачалар қаттиқ микрозаррачалар ва суюқ томчилар аралашмасидир. Улар турли манбалардан, жумладан, транспорт, саноат жараёнлари, қурилиш ва тупроқ эрозияси ва органик буғлар каби табиий ҳодисалардан келиб чиқади.
PM2.5 нинг саломатлик ва атроф-муҳитга таъсири:
Ушбу микрозаррачалар минимал ўлчамлари туфайли инсоннинг нафас олиш йўлларига осонгина кириб, соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради. Улар нафас олиш тизимининг турли касалликларини, юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариши ва асаб тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Тошкентдаги вазият:
Тошкент атмосферасидаги PM2,5 концентрацияси ўртача 55,5 мкг/м³ га етди, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) меъёрларидан ~10 баравар юқори. AQI индекси бўйича ҳаво сифати рейтинги ҳам юқори: Тошкентнинг ўртача AQI рейтинги 134 AQIни ташкил қилди. Ўтган сешанба ва чоршанба кунлари шаҳардаги ҳаво сифати хавфли «қизил» диапазонда эди (168 ва 159 AQI).
Юқори ифлосланган муҳитда тавсиялар
AQI даражаси қизил бўлса, ЖССТ қуйидаги тавсияларни беради:
– очиқ ҳавода жисмоний фаолиятдан сақланинг.
– Ҳаво тозалагичлардан фойдаланинг.
– Ташқарида ниқоб тақинг.
– Деразаларни ёпинг.
Ҳафталик AQI ва PM2,5 концентрация индекслари:
– Душанба: AQI 126, PM2,5 45,7 мкг/м³
– Сешанба: AQI 168, PM2,5 89 мкг/м³
– Чоршанба: AQI 159, PM2,5 70,5 µг/м³
– Пайшанба: AQI 127, PM2,5 46,1 µг/м³
– Жума: AQI 114, PM2,5 40,9 µг/м³
– Шанба: AQI 157, PM2,5 67,2 µг/м³
– Якшанба: AQI 88, PM2,5 29,6 мкг/м³
NAAQS стандартларига кўра, 12,0 мкг/м³ (АҚШ AQI 50) дан ортиқ ҳар қандай PM2,5 ўлчови соғлиқ учун хавфли ҳисобланади. Шундай қилиб, Тошкентдаги вазият ифлосланиш даражасини пасайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зудлик билан чора-тадбирлар кўришни тақозо этмоқда.
Шарҳлар