Ноқонуний ов қуроли ва ўқ-дори савдосининг олди олинди

Фото: Божхона матбуот хизмати

Хоразм вилоятида вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонунига асосан фуқароларга тегишли бўлган қуролларнинг сақланиши ва улардан фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш, қурол билан боғлиқ турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари самарадорлигини ошириш мақсадида, Урганч туманида тезкор тадбир ўтказилди, деб ёзмоқда матбуот хизмати.

Тадбир давомида, Урганч туманида яшовчи 1972 йилда туғилган фуқаро М.Б. “шартли харидор”га 4 та темир идишда “Ирбис-охота 35” ёзувли порох маҳсулотини сотаётган вақтида тўхтатилган.

“Шундан сўнг фуқаро, М.Бнинг кўрсатмаси асосида тезкор тадбир давомида, Урганч туманида яшовчи 1964 йилда туғилган фуқаро Р.Жнинг яшаш уйи белгиланган тартибда холислар иштирокида ҳамда хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганда, 8 та темир идишларда “Ирбис-охота 35” ёзувли порох маҳсулотлари ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 дона 2 стволли 16 калибрли ов қуроли ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди. Ўтказилган тезкор тадбирда жами 12 та темир идишларда жами 3 кг порох маҳсулоти (ўқ дори) ҳамда 1 дона 2 стволли 16 калибрли ов қуроли ашёвий далил сифатида олинди”, – дейилади хабарда.

Юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.