Бир ҳафта ичида мамлакат ҳудудларида маҳсулотлар нархлари қандай ўзгарди

Фото: Айсулу Турдигалиева/Anhor.uz

Термиз ва Гулистон шаҳарларида ўтган ҳафтага нисбатан пиёз нархи 3000 сўмгача тушди. Бошқа вилоятларда сабзи ва картошканинг нархи 3-4 минг сўм атрофида.

Гуруч нархи кўп жойларда арзонлашган, аммо Хоразм ва Самарқандда қимматлашган.

Энг арзон шакар Термизда (12 000 сўм), энг қиммати – Нукусда (18 000 сўм).

Пахта ёғининг нархи Бухорода 20 минг сўмгача (ўтган ҳафтада 15 минг сўм), Жиззахда 18 минг сўмгача (ўтган ҳафтада 16 минг сўм) қимматлашди.

Наманганда тухум нархи 1100 сўмгача тушди, бошқа вилоятларда эса 1500-1200 сўм атрофида ўзгариб турибди.

Ўтган ҳафтага нисбатан мол гўшти Тошкент шаҳрида 10 минг сўмга, Наманганда 5 минг сўмга арзонлашган бўлса, Хоразмда 5 минг сўмга қимматлашган.

Қўй гўшти Фарғона ва Наманганда 5 минг сўмга, Самарқандда 3 минг сўмга арзонлашган. Хоразмда эса нарх 5000 сўмга ошган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.