,

Бишкекдаги иссиқлик электр станцияси портлаб кетди

Фото: Kommersant.ru

Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида авария юз берди, ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда, деб хабар беради “РБК”.

Воқеа жойига шаҳар мэри Айбек Жунушалиев етиб келди. Бишкек мэрияси фармони билан ИЭСдаги авария туфайли шаҳардаги барча мактаблар ва болалар боғчалари 5 февралга қадар масофадан ишлаш режимига ўтади.

Дастлабки маълумотларга кўра, қозон (котёл)лардан бири портлаб кетган. Бунга нима сабаб бўлгани номаълум. Шаҳарда иссиқ сув ўчирилган, иситиш батареялари ҳам совиб кетган.

Портлаш оқибатида беш нафар назоратчи машинист жабрланган. Икки беморда ўта оғир куйиш шоки бўлиб, учинчисида куйиш даражаси ўрта оғирликда. Икки киши жонлантириш бўлимига, яна бир киши куйиш бўлимига жойлаштирилган.

Қирғизистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, портлаш тунги соат 3 атрофида (Тошкент вақти билан 2 да) юз берган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.