Хўжа кўрсинга қилинган тўсиқсиз муҳит: Ўзбекистон учун Қозоғистоннинг сабоғи

Иллюстрация Алины Печенкиной

Қозоғистон 2015 йилда, Ўзбекистон 2021 йилда Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилган. Ҳар икки давлат ҳам БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига шикоятлар юбориш имконини берувчи Конвенцияга Факультатив протоколни имзолагани йўқ. Қозоғистонда БМТ вакилларининг чақириқлари ва муҳитни тартибга солиш бўйича фаол ишларга қарамай, протоколни имзолаш 2022 йилга қолдирилди. 

Имзоланмаган протокол, шунингдек, қулай муҳит яратмаганлик учун икки мамлакатда жавобгарлик чоралари мавжуд эмаслиги ногиронлар аравачасидаги одамнинг пандусларга кира олмаслигига, бюджетдан миллионлаб доллар маблағ сарфланган лифтларнинг эса ишламаслигига олиб келди. Бу ногиронларнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилади.

Журналистлар Жаслан Сулейменов ва Дана Опарина, қулай муҳитни яхшилаш бўйича махсус дастурларга қарамай, ногиронларнинг ҳаёт сифати яхшиланмаётгани ва ярим ўн йил давомида протокол кутишнинг олдини қандай олишни аниқлашга ҳаракат қилишди.

Қозоғистон

Қозоғистонда давлат харидлари порталини текшириб, миллионлаб тенгелик тендерларни топиб олганимизга қарамай, муҳит қулайроқ бўлиб қолмаган.. Дарҳақиқат, пандуслар, тутқичлар ва электр лифтлар учун харидлар амалга оширилмоқда. Бироқ бу ишларнинг бажарилиши устидан назорат йўқ.

Хўжакўрсинга бундай ишлар аҳолисининг деярли 4 фоизи ногиронлар бўлган мамлакат учун тўсиқсиз қулай ва универсал дизайнни таъминлаш ўрнига, кўпроқ қизғин фаолиятга тақлид қилишни эслатади. Аҳолининг кам ҳаракатчан гуруҳи эса янада юқори фоизларга етади.

Тўсиқларга дуч келган ногиронлар аравачасида бўлган ҳар бир киши эришиб бўлмайдиган муаммони шахсий вазифа деб билса ва уни ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширса (мониторинг, адвокация ва бошқалар), ҳаёт сифати сезиларли даражада яхшиланади ва атрофдаги дунё эса қулайроқ бўлади.

Қозоғистоннинг тегишли вазирликлари – Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги, шунингдек, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2018 йил охирида ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳитни таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиққан ва тасдиқлаган эди. Шунингдек, 2025 йилгача ногиронларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш режаси тасдиқланганди. Ҳақиқатан ҳам режа бор ва маълумотлар шуни кўрсатадики, 2016 йилдан бери қулай муҳит яратиш бошланган. Бу пандуслар ва электр лифтларни жиҳозлаш учун амал қилади.

Молиялаштириш ва махсус дастурлардан фарқли ўлароқ, амалда қулай муҳитни амалга ошириш пала-партиш муносабат ва меъёрларни бузиш билан ҳамроҳлик қилади, деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд.

Фотосуратда: Жаслан Сулейменов Қозоғистон пойтахтидаги, ногиронлар аравачасида юрадиганлар учун бориш қийин ва хавфли бўлган “Парламент кўприги” тепасида

Бу протоколни имзолашнинг кечикишини тушунтириши мумкин.Энг муҳими эса, дастурнинг асосий мақсадли аудиторияси – ногиронлар бундан азият чекмоқда, улар орасида ногиронлар аравачасидан фойдаланадиган 14 мингдан ортиқ киши бор. Меҳнат вазирлигининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботида таъкидланганидек, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун инфратузилмани мослаштириш бўйича иш ўринлари яратилаётган объектлар тўлиқ молиялаштирилмаётгани муаммолардан бири ҳисобланади. Тадқиқотимизда ушбу муаммо билан бир қаторда, янги инфратузилмалар меъёрларни бузган ҳолда барпо этилаётгани ва бу ҳар доим ҳам маблағ етишмаслиги туфайли рўй беравермаслигига эътибор қаратамиз.

Назарий жиҳатдан, вазирларнинг ҳар қандай жавоби мукаммал кўриниши мумкин, аммо амалда бугунги кунги реаллик қандай? Биз Қозоғистоннинг бир қанча жойларини кўздан кечирдик ва “қулай” муҳит аслида қандай кўринишини кўрсатмб бердик. Биз томонимиздан Қуйидаги объектлар ўрганилди:

  1. Тутқичларсиз баланд бурчак остидаги сирпанчиқ трамплинли (пандус ўрнига) Парламент кўприги;
  2. Бир хил силлиқ ва баланд тепаликларга эга (пандуслар ўрнига) Вазирлар уйи;
  3. Тутқичларcиз баланд цемент қияликка эга (пандус ўрнига) Қозоғистон Президенти аппарати
  4. Қозоғистон давлат архивининг баланд бурчак остидаги темир пандуси тагида синган бордюрлар ва чорқирра тошлар.
  5. 6-сонли шаҳар мактаб-гимназиясидаги бир дона ҳам тутқичи бўлмаган пандус.

Махамбет Абжан фотосурати: Қозоғистон пойтахтидаги Президент аппаратига киравериш жойидаги қўпол юзали ва тутқичлари бўлмаган қирқилган қиялик.

Шунингдек, биз Қозоғистон парламентининг депутатлари билан Қозоғистондаги тўсиқсиз муҳит мавзусида суҳбатлашдик, ногиронлар аравачасидаги одамлар учун ноқулай бўлган қияликнинг ёрқин мисолларидан сўнг, улар аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун пандусларнинг таҳдидини тан олиб, кўрган нарсаларини қабул қилишга мажбур бўлдилар.

Махамбет Абжан фотосурати: Сенатор Нариман Турегалиев Қозоғистон пойтахтидаги “Парламент кўприги”нинг ногиронлар аравачасидагилар учун ўтиш қийин ва хавфли эканлигини тан олди

Конвенцияни жорий йилда ратификация қилган Ўзбекистон ҳам бу вазиятга тушиб қолиши мумкин, демак, бу мамлакатда қулай муҳитни мослаштириш дастурлари ҳали олдинда.

Давлат харидлари нимадан дарак беради?

Қозоғистонда 2016 йилдан буён сўнгги беш йил ичида қулай муҳит яратиш учун қанча маблағ сарфлангани ҳақидаги саволга жавоб бериш учун биз давлат харидлари порталининг 300 дан ортиқ лотларини кўриб чиқдик. Биз инфратузилмани, масалан пандусларни.таъминлаш билан боғлиқ лотларга эътибор қаратамиз.

Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, давлат муассасалари ногиронлиги бўлган шахслар учун мосламалар харид қилишга 175,71 миллион тенге ёки 413 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Гап пандуслар, тутқичлар ва электр лифтлар ҳақида кетмоқда. Ҳаммадан кўп пандусларни биз Ғарбий Қозоғистон вилоятида топдик. Бошқача айтганда, молиялаштириш бор, муаммо ижро ва назоратда.

Қайрат Иманалиев номидаги Қозоғистоннинг ногиронлар ҳуқуқлари бўйича комиссияси эксперти Вениамин Алаевнинг фикрича, қонунга риоя қилмаганлик учун жазо чоралари йўқлиги ва давлат томонидан тўсиқларсиз муҳит учун ажратилган маблағлар ҳақиқий манзилларга етиб бормаганлиги туфайли “пала-партиш қулайлик” мавжуд бўлиб турибди. У бу муаммонинг ечимини қулайликнинг қурилиш меъёрларига бажармайдиган ташкилотларга қарши даъволар ва меъёрларга риоя қилмаслик учун жавобгарликни кучайтиришда кўради.

2019 йилда БМТнинг Қозоғистондаги ногиронларнинг аҳволига бағишланган юқори даражадаги HLPF сиёсий форумида маърузачи сифатида қатнашган мутахассис, охир-оқибат БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмитаси, Қозоғистон 2015 йилда ратификация қилинган БМТ Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг 9-моддасига мувофиқ, давлатга қулайликни таъминлашни тавсия этишини тахмин қилмоқда. .

Ўзбекистон

Ўзбекистон 2021 йилда Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилган. Конвенциянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари қўмитасига шикоятлар юбориш имконини берувчи Факультатив протоколи ҳали мамлакат томонидан ратификация қилинмаган.

Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раиси ўринбосари Фарҳод Абдураҳмоновнинг фикрича, мазкур протоколни ратификация қилиш Конвенцияни ратификация қилиш билан солиштирганда, каттароқ масъулият юклайди.

“Ҳозир Олий Мажлис томонидан қабул қилинадиган Миллий Ҳаракат дастури тайёрланмоқда. Бу қонуний кучга эга ҳужжат бўлади. Агар илгари бундай ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қабул қилинган бўлса, эндиликда бу ҳужжат парламент даражасида қабул қилинмоқда. Бу ижро ва назоратнинг юқори даражаси ”, – дейди у.

Ҳужжатда маълум кўрсаткичлар ёзилган бўлиб, улар нима ва қандай қилинганлигини аниқлаш учун ишлатилади. Шундай тариқа, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари пайдо бўлади.

“Миллий ҳаракатлар режасида ҳуқуқлар реал бўлиши учун ҳал қилиниши керак бўлган қонунчилик муаммоларининг бутун мажмуаси белгилаб берилган. Бу уч йилдан беш йилгача давом этади. Миллий Ҳаракат режаси амалга оширилгач, Конвенцияни амалга ошириш ва бажариш йўлларини муҳокама қилишимиз мумкин бўлган платформа пайдо бўлади. Факультатив протокол халқаро ва фуқаролик жамиятининг ҳокимият тузилишига таъсирининг самарали ҳужжатига айланади. Ҳуқуқий платформа ва амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари мавжуд бўлмагунча, протокол ушбу ҳуқуқларни амалга оширишда энг яхши восита эмас, балки декларатив ҳужжат бўлади.

Ўзбекистонда 630 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахс расман рўйхатга олинган. Ўзбекистонда ҳозирча қулай муҳит яратиш бўйича алоҳида дастурлар мавжуд эмас, шунинг учун атроф-муҳитни яхшилашга сарфланган маблағни аниқ ҳисоблаб бўлмайди. Шунга қарамай, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шароит яратмасдан туриб, биноларни қуриш ва реконструкция қилишга йўл қўйилмайди. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, сўнгги уч йил ичида давлат харидлари порталида атиги 30 та тендерда “пандус” ва “лифт” сўзлари бўлган.

Давлат томонидан ушбу тендерларга 61,3 миллиард сўм (5,7 миллион доллар) сарфланган, бироқ уларнинг қанчаси пандуслар яратишга сарфлангани ва иншоотларда бор-йўқлиги номаълумлигича қолмоқда. Масалан, Тошкент метрополитенининг ҳалқа линиясини лифт билан таъминлаш учун бюджетдан 1,1 миллиард сўм сарфланган бўлса-да, линия очилганига бир йил бўлса ҳам лифтлар ишламаяпти. Мана сизга хўжа кўрсинга қилинган қулай муҳит.

Метро бекатларидан биридаги ишламайдиган лифт

Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси раисининг ўринбосари Фарҳод Абдураҳмонов қулай муҳитни қуришда Қозоғистон билан бир хил хатони такрорламаслик учун эшитиш қобилияти, кўриш қобилияти, АСБ билан касалланган одамлар ва бошқа. барча тоифадаги ногиронларни  ўз ичига олган инклюзив комиссия тузиш тарафдори. Ушбу комиссия таркибига ногиронларнинг жамоат ташкилотлари, шунингдек, қулай муҳит яратиш билан боғлиқ бўлган давлат органлари кириши керак.

Ушбу комиссия хулосасидан кейингина бино фойдаланишга топширилиши мумкин. Ушбу комиссия бино тайёр бўлганда эмас, балки лойиҳа ва қурилиш вақтида иштирок этиши керак”.

Фотосуратда: Фарҳод Абдураҳмонов

Фарҳод Абдураҳмоновнинг фикрича, бундай назорат ваколатини қулай бўлмаган муҳит бўйича далолатнома тузиб, ҳужжатларни ваколатли органларга топширишлари учун жамоат ташкилотларига бериш керак. Ваколатли органлар эса жарима солиш ёки ишни судга топшириш ҳуқуқига эга.

“Агар прецедентлар бўлса  яхши бўларди”, дея хулоса қилади эксперт.

Фарҳод Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, узоқ вақт давомида Ўзбекистон ногиронлар жамияти қабул далолатномаларини имзолаган, бироқ аслида қулай муҳит яратилмаган.

“Ногиронлиги бўлган одамларга мустақил ҳаёт тарзини  шакллантириш ва ҳаётнинг барча жабҳаларида тўлиқ иштирок этиш имкониятини бериш учун иштирокчи давлатлар ногиронларнинг бошқалар билан тенг равишда жисмоний муҳит, транспорт, ахборот ва коммуникациялардан, шу жумладан ахборот ва алоқадан, ва шаҳарда ҳам, қишлоқ жойларида ҳам очиқ ёки оммага тақдим этиладиган тизимлар ва бошқа объектлар ва хизматлардан фойдаланишларини таъминлаш учун тегишли чораларни кўрадилар”, дейилади Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг 9-моддасида.

Тўрт йилдан сўнг Ўзбекистон Ногиронлар ҳуқуқлари қўмитасига Конвенция бўйича ўз мажбуриятларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши керак. Бу шуни англатадики, Ўзбекистонда хўжа кўрсинга қилинган тўсиқсиз муҳит яратиш учун яна тўрт йил бор. Қозоғистонда имконли муҳит яратиш бўйича давлат дастури намуна бўлиши мумкин.

Методология:

Биз Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат харидлари порталларида калит сўзлар бўйича (ногиронлар аравачаси, пандус, ногиронлар, лифт) излашни амалга оширдик.

Қозоғистоннинг давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар

Ўзбекистон давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар

Муаллифлар: Жаслан Сулейменов, Дана Опарина

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.