Бишкекдан Тошкентга янги рейс йўлга қўйилмоқда

Фото: uzairways

Қирғизистоннинг TezJet авиакомпанияси Бишкек — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Биринчи парвоз 2024 йил 3 сентябрга белгиланган.

Бишкек — Тошкент — Бишкек йўналиши бўйича ҳаво қатновлари ҳафтасига тўрт марта — сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари McDonnell Douglas MD-80 (М83) самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

«TezJet» 2013 йилда ташкил этилган Қирғизистон авиакомпанияси бўлиб, “Манас” аэропортида (Бишкек) жойлашган ва Қирғизистон шаҳарларига парвозларни амалга оширади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.