БМТ 2024 йилда иқлим ҳалокатлари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг кимматлашишини прогноз қилмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2024 йил учун ўз прогнозини эълон қилди, унда у иқлим офатлари ва экстремал об-ҳаво ҳодисалари сонининг кўпайиши, шунингдек, озиқ-овқат нархлари ошиши мумкинлигини билдиради. Бу ҳақда Euronews ёзади.
Маърузада айтилишича, ривожланаётган иқлим инқирози қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва туризмга салбий таъсир кўрсатади ва у келтириб чиқарадиган экстремал об-ҳаво ҳодисалари Эль-Ниньо томонидан кучайиши мумкин, бу табиий ҳодиса Тинч океанининг экваториал ҳарорати одатдагидан кўпроқ исишига ва бутун дунё бўйлаб ҳароратнинг ошишига олиб келади. Шу муносабат билан 2024 йилда катта миқдордаги бўронлар содир бўлиши мумкин, дея қўшимча қилади Bloomberg.
2024 йил учун БМТ башоратига кўра, Эль-Ниньо “кўплаб Осиё мамлакатларида ёғингарчиликлар даражасига таъсир қилиб, кучли қурғоқчилик ёки сув тошқинларини келтириб чиқаради ва натижада қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига таъсир қилади”. Ҳисоботда айтилишича, иқлим офатлари, айниқса, қишлоқ хўжалиги ялпи ички маҳсулотнинг энг катта улушини эгаллаган мамлакатларга таъсир қилади.
Қурғоқчилик кўпинча Марказий Америка, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Африка ва Сахел, Африканинг Саҳрои Кабир ва жанубдаги унумдорроқ ерлари оралиғидаги ҳудудда кузатилади. Тинч океанининг марказий қисмида довул ва бўронлар содир бўлиши мумкин, ёмғир эса Жанубий Американинг экватор соҳилларига таъсир қилади, деб тахмин қилмоқда БМТ.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иқлим бўйича чора-тадбирлар ва барқарор ривожланишга етарли сармоя киритилмагани очлик ва қашшоқликнинг ортиб бораётгани иқлим муаммоларига самарали жавоб қайтаришга халақит беришини таъкидлади.
“Агар ҳеч нарса ўзгармаса, 2030 йилда ташланишлар миқдори ҳароратнинг 1,5°С гача кўтарилишини таъминлайдиган даражадан 22 гигатонга юқори бўлади [саноатгача бўлган даврга нисбатан]”, – дейди Гутерриш.
Маъруза, шунингдек, иқлимни молиялаштиришни катта ҳажмда оширишга чақириқни ҳам ўз ичига олган: 2050 йилга келиб экологик соф энергияга ўтиш учун 150 триллион доллар керак, биргина глобал энергетика секторини ўзгартириш учун ҳар йили 5,3 триллион доллар керак бўлади.
Шарҳлар