BMW ҳайдовчиси Қўқондаги тўйда кўрсаатган дрифти учун етти суткага қамалди

Фото: Кадр из видео

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида тўй кортежи иштирокчиси БМВ автомобилида дрифт кўрсатдии, дея хабар беради Sevimli TV нинг «Замон» дастури.

Қоидабузарга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, унинг иши жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига ўтказилди. Ҳайдовчи ўз қилмишидан афсусда эканини айтиб, буни бошқа такрорламасликка ваъда берди.

Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган майда безорилик содир этганликда айбдор деб топиб, 7 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.