Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда.
Бобомурод Ҳамдамов ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшиб, бир нечта ўлмас асарлар яратди ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Айниқса унинг «Султон Жалолиддин», «Ким экан», «Девона», «Галдиму», «Қўрқдим» каби қўшиқлари кенг оммалашиб, халқ қалбида муносиб ўрин эгаллади.
Таъкидланишича, Бобомурод Ҳамдамов буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг муносиб издоши эди. Унинг қўшиқлари ва ижоди ўзбек санъатининг “олтин фонди”га киритилган бўлиб, ёрқин хотираси мухлислар қалбида мангу яшайди.
Улашиш:
Шарҳлар