Боғчада яна болалар билан боғлиқ нохуш ҳолат юз берди
Сўнги пайитларда боғчада болалар билан боғлиқ нохуш ҳолат кўп кузатилмоқда. Афсуски бу ҳолат ота-оналар фарзандларини ишониб топшириб кетадиган айирим боғча опалар томонидан содир этилмоқда. Яна шундай вазиятлардан бири Гурлан туманида юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, боғча опа болаларни калтаклаб қўлига игна тиққан.
Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.
«Видеодаги ҳолат 2023 йилнинг ноябрь ойида Гурлан тумани, 23-сонли боғчада содир этилган бўлиб, ушбу боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи Ф.С. боғча тарбияланувчилар М.Х., Т.Ш. (2018 йилда туғилган ўғил болалар)га гўёки бир-бири билан урушганлиги важи билан қўпол муносабатда бўлган ва уларнинг юзига бир неча бор тарсаки туширган. Бу ҳолат видеотасвирда акс этган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатни атрофлича ўрганиш ҳамда боланинг қўлига игна тиқилганми ёки йўқми аниқлаш учун Гурлан тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Кечагина “Тошкентда боғча тарбиячиси ёш болани калтакламоқда” сарлавҳаси остидаги хабарга аниқлик киритилаётгани ҳақида ёзган едик.
Шарҳлар