“Тошкентда боғча тарбиячиси ёш болани калтакламоқда” сарлавҳаси остидаги хабарга аниқлик киритилмоқда

Фото: газета.ўз

Ижтимоий тармоқларда “Тошкентда боғча тарбиячиси ёш болани калтакламоқда” сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди

ИИО томонидан аниқланишича, ушбу видео тарбиячи Н.Т. нинг телефон аппаратида видео тасмага олинган ва ушбу ҳолат 2024 йил 30 апрель куни соат 11:00 да Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган 512-сонли мактабгача таълим муассасасида содир бўлганлиги аниқланган.

Мактабгача таълим муассасаси 11-гуруҳ тарбиячиси Н.Т. гуруҳда тарбияланувчилардан бирининг туғилган кунини нишонлаш жараёнини видео тасмага олганлиги, шунда Н.Т. тарбияланувчи 2019 йилда туғилган М.Д. (ўғил бола) ни хатти-ҳаракатларидан норози бўлган ҳолда, боланинг бош қисмига бир неча маротаба қўли билан урганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.