Божхона юк декларацияси ва ҳужжатларида кўрсатилмаган товарлар қўлга олинди

Фото: Божхона бошқармаси

Республика ҳудудига божхона чегараси орқали кириб келаётган товарларни юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатмасдан турли ноқонуний йўллар билан олиб кирилиши ёки божхона юк декларациясида кўрсатмаслик ҳолатларини аниқлаш борасида божхона органлари томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада, Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Урганч” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар номига хориждан келтирилган товарлар божхона кўригидан ўтказилганида бир нечта божхона қонунбузилиши ҳолатлари фош қилинди, деб ёзмоқда божхона бошқармаси матбуот хизмати.

«Туркия давлатидан вилоятда фаолият кўрсатаётган гилам ишлаб чиқариш корхонаси номига олиб келинган “Синтетик полиэстер ип” товарларига тақдим қилинган божхона юк декларацияси асосида холислар иштирокида мазкур товарлар божхона кўригидан ўтказилганида, божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларда кўрсатилмаган, қиймати 138,0 млн. сўмлик, бўлган 2632 дона “Синтетик полиэстер ип” товарлари борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Яна бир ҳолатда, “Бўялган синтетик полиэстер ип” товарлари корхона вакили иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, божхона юк декларацияси ва йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 75,0 млн. сўмлик 1165 дона “Бўялган синтетик полиэстер ип” товарлари ортиқча эканлиги аниқланган.

Шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган хусусий корхона номига хориждан олиб келинган “Алюминий иситиш радиатори” товарлари хусусий корхона вакили иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган қиймати 59,6 млн. сўмлик 149 дона “Алюминий иситиш радиатори” товарлари борлиги аниқланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.