Болалар Омбудсмани Урганчдаги боғчада болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари юзасидан фикр билдирди
Болалар омбудсмани Урганч шаҳридаги болалар боғчасида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари юзасидан фикр билдирди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ўқитувчи ёрдамчилари болаларнинг қулоқлари ва қўлларига урганини кўриш мумкин.
Унда айтилишича, «бундай ҳолатларга мутлақо муросасиз муносабатда бўлиб, бола манфаатларини бузилишига йўл қўяётганларни нафақат лавозимидан ёки вазифасидан озод этиш, балки уларга қонун доирасидаги тегишли жавобгарлик чоралари кўрилиши зарур», – дейилади хабарда.
Зеъро, болаларга нисбатан содир этилган ҳар қандай зўравонлик ҳолатининг жавобсиз қолиши бундай номаъқул амалиётни давом этишига олиб келади. Шунингдек, педагог ва тарбиячилар тегишли вазифа ёки лавозимга тайинланишидан аввал махсус психологик кўрикдан ўтказилиши муҳим. Хусусан, уларнинг бола билан яқиндан мулоқот қилишга психологик ва эмоционал жиҳатдан тайёрлиги даражаси ва ментал соғлиғи барқарорлиги тизимли равишда текширувдан ўтказилиши мақсадга мувофиқ.
Шарҳлар