Axios: АҚШ Нетаньяхуни ҳибсга олиш учун ордер берилса, ХЖСга жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда

Фото: Anadolu ajansi

АҚШ Конгрессининг ҳар икки партия аъзолари Халқаро Жиноий Судни (ХЖС) агар суд Исроилнинг юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олишга ордер берган бўлса, Қўшма Штатлар жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирди. Axios’нинг таъкидлашича, тегишли қонун аллақачон ишлаб чиқилмоқда.

Аввалроқ The New York Times газетаси Исроил суд Ғазо секторидаги жанглар бўйича бош вазир Бенямин Нетаньяху дохил амалдорларни ҳибсга олиш учун ордер беришидан қўрқаётгани ҳақида хабар берган эди.

Расмийлар Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилганликда ва 2023 йил 7 октабрда яҳудий давлатига қилинган ҳужумга ўта кескин жавоб берганликда айбланиши мумкин, дейди нашр суҳбатдошлари.

Нетаньяху АҚШ президенти Жо Байденни вазиятга аралашишга ва ордерлар берилишига йўл қўймасликка чақирди, деб хабар берди Axios. Оқ уйнинг нашрга айтишича, Вашингтон халқаро суди терговини қўллаб-қувватламайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.