Болаларнинг ЙТҲда ҳалок бўлиши ҳолатлари Европага қараганда 4 баравар юқори
2022-2026 йилларда Ўзбекистонда ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича Миллий Ҳаракатлар Стратегияси лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатда келтирилган сўнгги йиллардаги статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ўлими Европа давлатларига қараганда 4 баробар кўпдир, деб ёзади UzNews нашри.
Шу билан бирга, 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ўлимининг асосий сабаби йўл-транспорт жароҳатлари ҳисобланади. Улар сил, гастроэнтерит ва ОИВ/ОИТС каби касалликлардан кўра кўпроқ ўлимга олиб келади.
Стратегияни амалга ошириш дастурида, биринчи навбатда, чекка аҳоли пунктларида жойлашган мактабларни мактаб автобуслари билан таъминлаш масаласини ўрганиш назарда тутилган.
Бундан ташқари, ўсмирларнинг йўлларда хавфсизлигини таъминлаш, хавфсиз муҳитни яратиш, шунингдек, йўл ҳаракати ҳақидаги билимларни тарғиб қилиш ҳам режалаштирилган.
Шарҳлар