Борий Алихонов Иқтисодиёт ва молия вазирлигини саволга тутди

Фото: senat.uz

Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Борий Алихонов бюджетнома муҳокамаси давомида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига савол билан юзланган. Бу ҳақда Сенатнинг матбуот хизмати ёзмоқда.

«Сўнгги йилларда ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида Тошкент “юқори” ўринларни банд қилиб келётганлиги таъкидланган. Ҳисоб-китобларга қарайдиган бўлсак ҳар йили атмосфера ҳавосига ва очиқ сув ҳавзаларига чиқарилган ифлослантирувчи моддалар орқали бевосита етказилган моддий зарар республикамизда 1,9 млрд долларни ташкил этмоқда», – дейилади хабарда.

Шунингдек, атроф муҳитнинг ифлосланиши туфайли жамиятга салбий таъсир этувчи билвосита моддий зарарни ҳисобга оладиган бўлсак, бу рақамлар яна 30 фоизга кўпайиб йиллик иқтисодий йўқотиш қарийб 2,5 млрд АҚШ долларига етаётганлиги айтилган.

“Ўзбекистон 2030” стратегиясига асосан 2030 йилга қадар атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқариш миқдорини 10,5 фоизга қисқартиришни мақсад қилиб олганмиз. Ҳозирда атмосферага йилига ўртача 2,5 млн тонна ифлослантирувчи моддалар ташланаётганлигини инобатга олсак биз олдимизга қўйган мақсадга эришиш учун ифлослантирувчи моддалар миқдорини 2030 йилга бориб камида 250 минг тоннага камайтиришимиз лозим бўлади. Ушбу кўрсаткичга эришиш учун йилига ўртача 45 минг тоннадан камайтириб боришимиз зарур бўлади. Масаланинг муҳимлигидан келиб чиқиб, масъулларга бир неча савол билан юзланмоқчиман», – деган сенаторлар.

Биринчидан, ҳозирда атмосферага чиқариладиган бир тонна ифлослантирувчи моддаларни камайтиришга қаратилган технологияларнинг (тозалагич иншоотларини) иқтисодий самарадорлиги қандай? Ушбу масалада ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилганми?

Иккинчидан, таклиф этилаётган Бюджетга кўра атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, уни ифлосланишини камайтиришга йўналтирилаётган маблағ келгуси йилда ифлослантирувчи моддалар миқдорини 45 минг тоннага камайтириш имконини берадими?

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.