Бошқирдистондаги нефть-кимё заводига дрон ҳужум қилди

Фото: DW (архив)

9 май куни Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров Салават шаҳридаги “Газпром нефтехим Салават” нефть-кимё заводига дрон ҳужуми уюштирилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда DW хабар беради.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Хабиров бу ҳужумни байрам тадбирларига соя солишга уриниш сифатида баҳолади ва расмийлар провокацияларга берилмаслигини таъкидлади. Шунингдек, у ҳужумга қарамай, корхона одатдагидек ишлашда давом этаётганини қайд этди.

Баҳор бошидан бери Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлар кучайди. Аввалроқ АҚШ Украина ҳукуматини Россия энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатишга чақирганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.