Foto: ochiq manba

Президентнинг 2024-йил 2-декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (ПҚ-413-сон) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тузилмасига янги лавозимлар киритилади. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоят ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари энди Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритади.
  • Туман (Қувассой шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ҳам янги лавозимлар киритилади. Эндиликда, ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман (Қувассой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бўлади.

Мазкур чора-тадбирлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини модернизация қилиш, диверсификация қилиш ва барқарор ўсишини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шунингдек, хусусий инвестиция капитали оқимини кўпайтириш орқали соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестицион жозибадорликни ошириш механизмлари жорий этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.