Бўстонлиқда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахслар аниқланди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда муқаддам судланган фуқаро Х.Х. ва фуқаро А.Б. “Чимган” ҳамда “Новобод” МФЙ ҳудудидаги дала ҳовлиларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан уланганлиги  аниқланган.

“Натижада  жами 529 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.