Ўзбекистонда қайси касб эгалари энг кўп маош олади

Фото: daryo.uz

2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи 4 млн 551 минг сўмни ташкил этган. Энг кўп ойлик олувчилар – молия ва суғурта соҳаси ходимлари бўлиб, улар ўртача 13 миллиондан кўпроқ маош олмоқда.

“Энг кам ойлик эса таълим ва тиббиёт соҳасига тегишли бўлиб, улар 3 млн атрофида маош олмоқда”, – дейилади хабарда.

Ўтган йил якунлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдори соҳалар кесимида қуйидагича:

  • молия ва суғурта фаолиятида – 13,3 миллион сўм
  • ахборот ва алоқа соҳасида –10,6 млн
  • ташиш ва сақлаш соҳасида – 6,9 млн 
  • саноат соҳасида – 5,6 млн
  • қурилиш соҳасида – 5,2 млн
  • савдо соҳасида – 4,9 млн
  • яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида – 3,9 млн
  • санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида – 3,7 млн
  • таълим соҳасида – 3,1 млн
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 3 млн. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.