Бўстонлиққа борувчиларга Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилмоқда
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли велоспорт мусобақаси учун маълум вақтга ёпилади, деб ёзмоқда пойтахт ИИББ ЙҲХХ матбуот хизмати.
«Спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 1-2-3 май кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ қ.» автомобиль йўлининг 34-54 километрлари оралиғида (Чирчиқ шаҳрига киришда жойлашган платина яқини старт, Ғазалкент шаҳрига кириш қисми финиш) транспорт воситалари ҳаракати чекланади», – дейилади хабарда.
Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқаролардан Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.
Улашиш:
Шарҳлар