Ботир Зохидов Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманига ҳоким этиб тайинланди
Зохидов Ботир Эркинович Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимига тайинланди, деб ёзади UzNews нашри Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда.
Ботир Зохидов тайинловга қадар Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ботир Зохидов (1972 йилда туғилган) 2003 йилда Тошкент молия институтини, 2008 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. Банк соҳасида 20 йиллик тажрибага эга.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг май ойидан Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигини собиқ қурилиш вазири Абдуқаҳҳор Тўхтаев бошқариб келаётган эди.
Улашиш:
Шарҳлар