Бразилияда кучли ёмғирлар оқибатида ўн киши ҳалок бўлди

Фото: казинформ

Бразилия жанубидаги Риу-Гранди-ду-Сулштатида кучли ёғингарчилик туфайли 10 киши ҳалок бўлди, 21 киши бедарак йўқолди. Ҳукумат вазият оғир ва ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда, деб ёзмоқда Казинформ «Reuters»га таяниб.

Штат губернатори Эдуардо Лейте президент Луис Инасио Лула да Сильвага федерал ёрдам сўраб хат ёзганини айтди.

“Биз Рио-Гранди-ду-Сулда тарихимиздаги энг даҳшатли офатни бошдан кечирмоқдамиз”, – деди Э.Лейте.

Губернаторнинг айтишича, кўприклар қулаган, йўллар тўсилган, сув тошқинлари ва кўчкилар содир бўлганидан кейин бир қанча шаҳарлар изоляция қилинган.

Лейте ҳафта охиригача штат бўйлаб дарсларнинг тўхтатилишини эълон қилган ва қуролли кучлардан тўлиқ ёрдам сўраганлигини таъкидлаган.

Бутун штат бўйлаб дарёлар сатҳининг кўтарилиши ва сув тошқини сабаб бўлган кучли ёмғирлар туфайли 3400 дан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетган ва 114 та муниципалитетга зарар етказилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.