Андижон аэропортини ДХШ асосида реконструкция қилиниши мумкин
Пойтахтда бўлиб ўтаётган “ИИИ Тошкент халқаро инвестиция форуми” доирасида Транспорт вазири Илҳом Махкамов Саудия Арабистонининг “Vision Invest” компанияси раҳбари Омар ал-Мидани билан учрашув ўтказди.
“Учрашувда транспорт инфратузилма лойиҳаларини ДХШ асосида амалга ошириш ва ушбу йўналишдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Компания Андижон халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, ўз маблағи ҳисобидан реконструкция қилиш ва уни келажакда замон талаблари асосида бошқариш истагини билдирди”, – дейилади хабарда.
Музокаралар натижасига кўра, инвестор олти ойгача бўлган даврда ўрганишлар ўтказиши ҳамда лойиҳа таклифларини тайёрлаши бўйича дастлабки Келишув имзоланган.
Улашиш:
Шарҳлар