Брянскдаги гимназияда отишма уюштирган ўқувчи қизнинг отаси қизини ўз жонига қасд қилишгача етказишда айбланмоқда

Мужчина в наручниках
Фото: Freepik

Брянскда (Россия) ўн тўрт ёшли мактаб ўқувчиси Алина 7 декабрь куни синфдошини отиб ўлдириб, бир неча кишини ов милтиғи билан яралаган, сўнгра ўз жонига қасд қилган.

5-сонли гимназияда содир бўлган ушбу отишма 7 декабрь куни эрталаб юз берган. 14 ёшли Алина Афанаскина мактабга ов милтиғини олиб келиб, синфдош қизни ўлдирган ва яна беш кишини яралаган, кейин эса ўз жонига қасд қилган.

Унинг отаси Дмитрий Афанаскин ҳибсга олинган, у қуролни эҳтиётсизлик билан сақлаш, шунингдек, қизини ўз жонига қасд қилишгача етказишда айбланмоқда. Терговнинг фикрича, ота Алина ва унинг эгизак синглисига нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонликни қўллаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ота болани калтаклаб, уни юзи ва кўзи кўкарган ҳолатда боғчага юборгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Болаларга нисбатан ушбу зўравонлик ҳолати Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.