Бугундан микроҳудуддан ташқари мактабларнинг 1-синфига қабул бошланди
Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида,
2-босқич: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.
1-босқичда 1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
Шунингдек, 2-босқичда давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади. 1-синфга қабул учун микроҳудуддан ташқари мактабларга ариза юбориш — 1 август куни соат 11:00 да бошланди.
Аризалар юборилган вақт кетма-кетлигида қабул қилинади. Белгиланган квотага мос равишда аризалар қабул қилингандан сўнг, қабул жараёнлари автоматик тарзда тўхтатилади.
Бола микроҳудуддан ташқари мактабга қабул қилинганидан сўнг, микроҳудуд бўйича аввал юборилган аризаси асосий мактабга автоматик равишда ўтказилади.
Маълумот учун, “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Шарҳлар