Бугунги Испания ва Марокаш баҳсини ўзбек ҳакамлари бошқаради
5 август кунги “Париж-2024” Олимпия ўйинларининг эркаклар ўртасидаги футбол мусобақасида дастлабки ярим финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Марокаш – Испания терма жамоалари ўзаро рақобатлашади. Мазкур учрашув О]збекистон вақти билан соат 21:00да бошланади.
ФИФА ҳакамлар бўлими Олимпия ўйинларининг мазкур учрашувида ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ишлашини маълум қилди. Ўйинда Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида ишлайди. Унга қанотларда Андрей Сапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беради.
Маълумот ўрнида: футбол баҳсларининг ярим финал босқичидан ўрин олган Франция – Миср олимпия терма жамоалари баҳси эртага 6 август куни ўтказилади.
Улашиш:
Шарҳлар