“Бухоро” аэропортида парвозларнинг қидирув ва авария-қутқарув таъминоти бўйича машғулотлар ўтказилди

Фото: UZBEKISTAN AIRPORTS

“Бухоро” халқаро аэропортида аэродромда ҳаво ҳодисаси юз берганда авария-қутқарув ишларини ташкил этиш, йўловчилар ва экипажга ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс машғулотлар ўтказилди. Тадбир аэропорт томонидан Ўзбекистон Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати (ЯФҚҚХ) таркибига кирувчи ўзаро ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар иштирокида ташкил этилди.

Машғулотларга кўра, фавқулодда вазиятлар ходимлари самолёт бортидаги фавқулодда вазият ҳақида хабардор қилинган, шундан сўнг уларга қутқарув ишларини самарали ташкил этиш вазифаси юкланган. Сигналдан сўнг аэропортнинг ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари тезда учиш-қўниш йўлагида кўпикли тасма ҳосил қилиб, хавфсиз қўнишни муваффақиятли ташкил қилган.

Самолёт «қўнганидан» сўнг ва сохта ёнғинни ўчириш жараёнида воқеа жойига вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси гуруҳлари ҳам олиб келиниб, ёнғинни тўлиқ ўчириш ишлари ўтказилган. Йўловчилар хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган, жабрланганларга аэропорт ҳудудида жойлашган ихтисослаштирилган тиббиёт бўлимларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ўқув-тактик тадбирлар якунлари бўйича йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича шахсий таркибни ўқитишнинг тактик ва амалий жиҳатлари муҳокама қилинган. Барча масъул раҳбарлар ўзаро тажриба алмашиб, аэропортнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар беришди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.