“Совкомфлот” раҳбари: танкерларнинг 8% АҚШ санкциялари остида

Фото: Совкомфлот

Россия нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилишда фаол иштирок этаётган Россиянинг энг йирик юк ташиш компанияси “Совкомфлот” раҳбари Игор Тонковидов кемаларнинг қайси қисми Америка санкцияларига дучор бўлаётганини айтди.

“Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда Россия ташувларида иштирок этаётган (углеводород экспорти) кемааларнинг 8 фоизга яқини санкцияларга дучор бўлмоқда”, – деб ёзади Тонковидовнинг сўзларини ТАСС расмий агентлиги.

Тонковидов бу ҳақда Москвадаги Миллий нефть ва газ форумида гапиргаан. АҚШ 23 февраль куни “Совкомфлот”га қарши санкциялар киритди.

Менежер, шунингдек, кўпчилик кузатувчилар “хуфия флот” деб атайдиган нарсадан Россиянинг фойдаланиш амалиёти ҳақида гапирди, лекин унинг ўзи буни “нейтрал” деб аташни афзал кўрди.

2022-23 йиллар қишида етакчи Ғарб давлатлари ўзларининг суғурта ва юк ташиш компанияларига Россия нефтини баррелига 60 доллардан юқори нархда ташишга хизмат кўрсатишни тақиқлади.

Бироқ бу чора ўзининг бевосита мақсадларига эриша олмади: Россия чекловларни турли йўллар билан четлаб ўтиб, нефтни қимматроқ нархда экспорт қилишга муваффақ бўлмоқда. Ушбу вақтинчалик ечимлардан асосийси хуфия флоти эди – асосан Россия Ғарбдаги кема эгалари, суғуртачилар ва бошқа хизматлардан фойдаланмасдан сотиб оладиган эски танкерлар.

Бироқ, сўнгги ойларда АҚШ Молия ваазирлиги аниқланган “хуфия флоти” танкерларига қарши санкциялар жорий қила бошлади. Шундан сўнг ҳатто Ҳиндистон каби юрисдикциялар ҳам уларни ўз портларида қабул қилишдан бош тортмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.