Бухоро вилоятида 14 ёшли қизни зўрлаган фуқаро уч йилга озодликдан маҳрум қилинди
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида ўтган йили 14 ёшли қизга нисбатан жинсий зўрликни қўллаб, кейин таҳдид қилиш йўли билан жинсий алоқага мажбурлаган 31 ёшли А.С. уч йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани судининг раиси Жалол Садиров маълум қилади, деб ёзади “Новости Узбекистана” нашри Nemolchi.uz лойиҳасига таянган ҳолда.
Хабарга кўра, Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги “Бандбоши” маҳалласида истиқомат қилувчи 31 ёшли фуқаро тез-тез чўпонлик билан шуғулланадиган ўзининг янги танишиникига меҳмонга келиб турган.
А.С. унинг катта қизи 7-синф ўқувчиси Ш.Р.нинг рақамини билиб олиб, унга SMS кўринишида романтик хабарларни юбора бошлаган. У вояга етмаган қизга хотини билан ажрашганини ва унга уйланишини айтган. Қизниундан 17 ёш катта бўлган эркакнинг хабарлари қўрқитган, қиз отаонаси жазолашидан қўрқиб, ундан бундай нарсаларни унга ёзмаслигини сўраган. Шунга қарамасдан, А.С. кунора уларнинг уйига янги дўсти билан учрашиш баҳонасида кела бошлаган.
2020 йил 14 ноябрь куни соат тахминан 10:00 да қиз мактабдан қайтган. Эркак унинг қаршилик кўрсатишига қарамасдан уни қўлидан ушлаган, машинасининг орқа ўриндиғига ўтиришга мажбур қилган, эшикларини ёпган ва дарҳол машинани ҳайдаб кетган. У Қоракўл туманидаги Эшонқул-Ниёз фермер хўжалигида қизни шийпонга олиб борган. У ерда қизнинг қаршилигига қарамасдан, қиз зўрланган.
Кейин А.С. қизга юз берган воқеа ҳақида ҳеч кимга айтмасликни қатъий буюрган, 11-синфни битирганидан кейин унга уйланишни ваъда қилган. Шундан сўнг у вояга етмаган қизни тез-тез учрашувга таклиф қила бошлаган ва, агар у рад қилса, юз берган воқеа ҳақида ҳамма айтишини айтиб таҳдид қилган. Қиз шармандаликдан қўрқиб, учрашувларга чиққан.
Доимий жинсий яқинлик вояга етмаган қизнинш маънавий ва жисмоний силласини қуритган. Қиз мунтазам таҳдидларга чидай олмаган ва, ниҳоят, 2021 йил 21 январда воқеа ҳақида онаси М.Р.га айтиб берган. 22 январда фуқаро М.Р. туман ИИбга ариза ёзган, унда юз берган воқеани баён этган ва А.С.га нисбатан қонуний чораларни кўришни сўраган.
Сўроқ давомида А.С. қизнинг ўзи учрашишни таклиф қилганини айтиб, бутун айбни вояга етмаган қизга юклаган.
Вилоят суди А.С.ни Жиноят кодексининг 128-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқага киришиш) айбдор деб тан олди ва чўпонни уч йилга озодликдан маҳрум қилди.
Шарҳлар