Бухоро вилоятида 20 нафар маҳбус озодликка чиқарилди
Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган 522 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилган бўлса, 303 нафари шартли озод қилинди. Улар бугун энг улуғ, энг азиз байрамни ўз оилалари бағрида нишонлаш имконига эга бўлди.
Бухоро вилояти Когон туманидаги 1-жазони ижро этиш колонниясида жазо муддатини ўтаётган 19 нафар, 20-сон жазони ижро этиш калонниясидан эса яна 1 нафар маҳбус Президентимизнинг фармони асосида авф этилди. Уларнинг чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, тузалиш йўлига қатъий ўтгани сабаб имконият тақдим қилинди. Бугун улар кўзидаги қувонч бағрикенг юртда яшаётганига шукроналик ҳисларига қоришиқ. Бугун улар ижтимоий давлатда кечирилди ва яна жамиятда ўз ўрнини топиш учун навбатдаги қадамни ташламоқда.
20 нафар жазодан озод этилганларнинг ҳаммаси ҳали навқирон ёшда. Улар катта мақсадлар сари йўлга отлангану, маълум сабаблар билан алдовларга учиб йўлдан адашган. Панжара орти уларга катта сабоқ бўлди. Бу жойда йўқотилган қимматли вақт кўпларнинг бир умрга етарли хулоса чиқаришига имконият бўлди.
«Ўғлим маълум сабаблар билан алдовларга учиб йўлдан адашди, давлатимизнинг ғамхўрлиги, эътибори сабаб озодликка чиқди. Авваломбор, давлат раҳбарига раҳмат. Шундай юртда яшаётганимдан хурсандман. Ўғлим байрамни уйда нишонлаяпти. Бундан ортиқ бахт бўлмаса керак – дейди Кенжабой Жўрақулов.
Шарҳлар