Бухоро вилоятида ичимлик суви билан таъминлаш хизмати учун янги тарифлар ўрнатилди
Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг 2023 йил 29 декабрдаги қарори билан ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун 2024 йил 15 январдан бошлаб амал қиладиган янги тарифлар тасдиқланди:
Ичимлик суви (1 кубометр):
– аҳоли учун – 3100 сўм
– иссиқлик таъминоти корхоналари, диний ташкилотлар ва бошқалар учун – 3472 сўм
– Бюджет ташкилотлари учун -7840 сўм.
– Бошқа истеъмолчилар учун – 7840 сўм.
Техник сув (1 кубометр):
– Аҳоли учун -1500 сўм
– Бошқа истеъмолчилар учун – 1680 сўм.
Канализация хизматлари учун (1 кубометр):
– аҳоли учун – 2800 сўм
– иссиқлик таъминоти корхоналари, диний ташкилотлар ва бошқалар учун – 3136 сўм
– бюджет ташкилотлари учун – 5376 сўм
– Бошқа истеъмолчилар учун – 5376 сўм.
Шунингдек, “Дамхўжа сув таъминоти” МЧЖ орқали ичимлик суви таъминоти учун (1 кубометр):
– Аҳоли ва сув таъминоти корхоналари учун – 650 сўм (сув таъминоти корхоналари орқали)
– бошқа юридик истеъмолчилар учун – 1500 сўм.
Шарҳлар