Январь ойида салкам 7 триллион сўмлик қурилишлар бажарилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда қарийб 6,7 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
«Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,5 %га ошган. 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 34 629 тани ташкил этмоқда», – дейилади хабарда.
Қурилиш корхоналарининг 7 408 таси Тошкент шаҳрида жойлашган. Бу кўрсаткич республиканинг 21,4 % ни ташкил этади.
Улашиш:
Шарҳлар