Буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти Қашқадарёда муваффаққиятли бўлди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари билан ҳамкорликда навбатдаги транплантация амалиётлари ўтказилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

«Косонлик Муҳриддин Ғаниев 28 ёшда. У бир неча йилдан буён сурункали буйрак етишмовчилигидан азият чекиб келади. Беморга 44 ёшли тоғаси Баҳодир Панжиевнинг буйраги кўчириб ўтказилди. Айни пайтда тоға-жиян ўзларини яхши ҳис этмоқда», – дейилади хабарда.

Шунингдек, 27 ёшли Бахтиёр Эгамов 2018 йилдан буён буйрак хасталиги боис гемодиализ муолажаларини олиб келар эди. Чуқур таҳлил ва текширувлардан сўнг унга 25 ёшли синглиси Нигоранинг буйраги мос келиши аниқланди. Нигора узоқ ўйланиб ўтирмади – жигарига донор бўлишга розилик билдирди.

Мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланган.‌‌

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.