Буюк Британия Ўзбекистон компаниясига қарши санциялар жорий қилди

Флаг Великобритании
Фото: freepik.com

Буюк Британия Россия санкцияларни четлаб ўтишга уринаётгани ҳақида огоҳлантириб,  Россиянинг ҳарбий таъминот занжирларида иштирок этаётган бошқа мамлакатларнинг фуқаролари ва гуруҳларига қарши 46 та янги чора эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ёзади.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, санкцияларга учраган сўнгги субъектлар қаторига Хитой, Туркия, Сербия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхоналар кирган.

«Биз Путинга босимни кучайтиришда давом этамиз ва Россияга тақиқланган товарлар ва технологияларни етказиб берадиган учинчи томонларга, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, уларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрамиз», – деди кичик ташқи ишлар кичик вазири Анн-Мари Тревельян.

Сўз аввалроқ АҚШ санкцияларига учраган Mvizion компанияси ҳақида бормоқда. Илгари Ўзбекистон компаниясининг фаолияти “АҚШ миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсати манфаатларига зид” эканлиги аниқланган эди. Савдо вазирлигининг Саноат ва хавфсизлик бюросига кўра, улар «Россиянинг учувчисиз учиш аппаратларини харид қилиш, ишлаб чиқиш ва тарқатиш орқали» Россия армиясини қўллаб-қувватламоқда.

Ўзбекистон корхоналари ва ташкилотларининг ягона давлат реестрига кўра, Mvizion  2022 йил 14 июнда 1 миллион сўм устав капитали билан давлат рўйхатидан ўтган. Асосий фаолият тури – «электрон ва телекоммуникация ускуналари ва уларга эҳтиёт қисмлар улгуржи савдоси».

Игорь Николаевич Иевлев (Igor Ievlev) ягона таъсисчи ва раҳбар сифатида кўрсатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.