Бухорода юк машинаси ва ичида йўловчилари бўлган автобус тўқнашиб кетди

авария
Фото: СБДД

Бугун Когон тумани ҳудудидан ўтувчи A-380b автомобиль йўлида автобус ҳамда юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида 1991 йилда туғилган автобус ҳайдовчиси О.Ш. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Шунингдек, бир нафар йўловчи тан жароҳати олган бўлиб, 25 нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг билдиришича, 5-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб ўқувчилари 2 та автобусда Бухоро шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрига бораётган чоғида автобуслардан бири йўл транспорт ҳодисасига учраган ҳамда бир ўқувчи воқеа жойида вафот этган.

Автоҳалокат натижасида жароҳатланган ўқувчилар Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда Когон туманидаги тиббиёт муассасаларида тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.