Бухорода Россия билан биргаликда газ-кимё мажмуасини қуриш режалаштирилмоқда

россия узбекистан
Фото: e-cis.info

Ўзбекистон ва Россия бир қанча йирик қўшма саноат лойиҳалари устида ишламоқда. Хусусан, газ-кимё мажмуаси ва металлургия кластерини ташкил етиш режалаштирилган. Бу ҳақда Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи материалларига таяниб, “ТAСС” хабар бермоқда.

“Йирик саноат лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Тошкент вилоятида Олмалиқ кон-металлургия комбинати негизида мисни қайта ишлаш заводи, Бухоро вилоятида газ-кимё мажмуаси ва Тебинбулоқ темир конида металлургия кластерини ташкил етиш шулар , жумласидан”, – дейилади ҳужжатларда.

Аввалроқ 2030 йилга бориб Ўзбекистондаги барча мактабларда рус тилини ўқитиш такомиллаштирилши ҳақида хабар берган едик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.