Буюк Британия ҳукумати фуқароларни фавқулодда вазиятларга тайёрланишга чақирди

Фото: daily mail

Буюк Британия ҳукумати фуқароларни инқироз ва фавқулодда вазиятларга тайёрланишга чақирди.

Буюк Британияда аҳолига қандай қилиб таҳдидларга чидамлироқ бўлиш ҳаракатлари доирасида сув тошқинлари, электр таъминотидаги узилишлар, йирик авариялар ва бошқа инқирозларга  тайёрланиш кераклигини тушунтириш учун веб-сайт ишга туширилди.

«Веб-сайт уй хўжаликларига кунига бир киши учун камида уч литрни таъминлайдиган шиша сувни захиралашни маслаҳат беради, лекин пишириш ва гигиенани ўз ичига олган қулайлик даражаси учун 10 литр бўлишни тавсия қилади», – дейилади хабарда.

Тавсия этилган нарсалар: фонар, гўшт консервалари ва бошқа чидамли озиқ-овқатлар, чўнтак пичоғи, радио, нам салфеткалар  биринчи ёрдам тўплами қаторига киритилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.