Шимолий вокзал ҳудудида ўлимга олиб келган яна бир автоҳалокат содир бўлди

Шимолий вокзал ҳудудида ўлимга олиб келган яна бир автоҳалокат содир бўлди

Кеча соат 23.00 атрофида Шимолий вокзалдан бир неча юз метр масофада “Нексия” автомобили йўлдан ўтаётган аёлни уриб кетди, деб ёзади UZ24 нашри.

“Водители Ташкента” (“Тошкент ҳайдовчилари”) гуруҳининг иштирокчилари бўлган гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлган аёл йўлни белгиланмаган жойда югуриб ўтаётган бўлган. Ер ости ўтиш жойи ҳалокат содир бўлган ердан 30-40 метр нарида бўлган. Йўловчини уриб кетган “Нексия” автомобили кейин устунга бориб урилган ва ёниб кетган, аёл эса олган жароҳатларидан ўша ернинг ўзида оламдан ўтган.    

Фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, бу ерда пиёдалар ўтиш жойи йўқ, аммо одамлар йўлни шу ерда тез-тез кесиб ўтади.

Фотоcурат: Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.