Ўзбекистонда BYD Seagull электромобили сотуви бошланди

Foto: China Motors

Ўзбекистонда BYD Seagull электромобили сотуви бошланди, деб хабар бермоқда Spot Хитой автомобилсозлик компанияси матбуот хизматига таяниб.

Тўлиқ қувватда 405 км масофани босиб ўтувчи BYD Seagull’нинг Flying комплектацияси нархи 208,3 млн сўмни ($16,4 минг) ташкил этади. Хэтчбек хусусиятлари билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

Таъкидланишича, электромобиль нархи Хитойдаги нархларга нисбатан анча юқори, мамлакатда энг оддий конфигурация нархи $9,7 мингдан (69,8 минг юань) бошланади.

Автоэлон” ва “ОLХ” маҳаллий онлайн реклама платформаларида BYD Seagull хэтчбеки 180 млн сўмдан (тахминан $14 минг) сотилмоқда.

BYD Uzbekistan Factory камида 2 йил давомида божхона божи ва утилизация йиғими тўламасдан, мазкур русумдаги электромобилларни яратиладиган ишлаб чиқариш қувватларининг 50%игача миқдорда Ўзбекистонга олиб кириши мумкин. Бироқ, бу ҳажм йилига 10 мингдан кўп бўлмаслиги керак.

Расмий BYD дилерларидан бири Spot мухбирига Seagull нархи “норасмий дилерларникидан бироз юқорироқ” эканлигини тасдиқлади. Менежернинг қўшимча қилишича, улар “импорт автомобиллари”ни сотишади.

Бундан ташқари, сабаблар қаторида кафолат ва техник хизмат кўрсатиш, маҳаллий иқлим шароитларига мослаштириш, дастурга кириш, овозли ассистент, бепул йўл ёрдами ва бошқа параметрлар мавжуд.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.