«ЧатГПТ» салбий таъсир кўрсатмоқда
«ЧатГПТ» туфайли дастурчилар бир-бирлари билан мулоқот қилмай қўйишди. ИТ-мутахассислари жамланган энг машҳур «Стаcк Оверфлоw» форумидаги савол-жавоблар сони 25%га қисқарган, -деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази.
Кескин пасайиш «ЧатГПТ» чиққан пайтдан бошланди. Ушбу тенденция айниқса «Python» ва «Java Сcрипт» ҳақидаги муҳокамаларнинг камайиб кетишига кучли таъсир кўрсатди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ноодатий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин: агар форумларда мавжуд муамолар муҳокама қилиб, уларнинг таҳлили ва ечими берилган қўлланмалар чиқмай қўйса, СИ моделларини ўқитиш учун манбалар қолмайди.
Улашиш:
Шарҳлар