“Чегара билмас ҳамдўстлик” халқаро форуми ўтказилмоқда
Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти олимлари томонидан 30-31 октябрь кунлари “Чегара билмас ҳамдўстлик” орфан касалликларни ташхислаш ва даволаш бўйича биринчи халқаро форуми ўтказилмоқда.
Ушбу муҳим тадбирда Европа, Осиё ва Австралия каби 20 дан ортиқ давлат тиббиёт соҳасидаги етакчи экспертлари, ОАВ, блогерлар,хайрия ташкилотлари, дин вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Форумнинг асосий мақсади илмий, тиббиёт ва фармацевтика ҳамжамиятлари, шунингдек, давлат ҳокимияти органларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун ноёб халқаро платформа яратишдан иборат. Олимлар, кучли мутахассислар форум асносида катта илмий майдонда орфан, ирсий касалликлар камдан-кам учрайдиган генетик касалликлар сабаб юзага келадиган ўлимни камайтириш стратегиясини ишлаб чиқишдир. Орфан касалликларига қарши курашиш бугун учун ғоятда муҳим аҳамиятга эга.
Форум доирасида орфан касалликларини ташхислаш ва даволаш соҳасидаги сўнгги ютуқларга бағишланган анжуманлар, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказилади. Муҳокаманинг асосий мавзуси ноёб ирсий касалликларга чалинган беморлар учун тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини оширишга қаратилган халқаро дастур ва ташаббусларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Шарҳлар